Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун эртадан рўйхатдан ўтиш бошланмоқда. Бу ҳақида Миграция агентлиги хабар бермоқда.
Корея Республикасида Е-9 визаси асосида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида ишлаш истагидаги фуқаролар 2024 йил 8-14 февраль кунлари ариза тўлдириб, ушбу ариза рақами билан Миллий банкнинг мобил иловаси ёрдамида (банк шохобчаларига бормасдан) 28$ тўловни амалга оширган ҳолда онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
Рўхатдан ўтиш жараёни 8 февраль куни Тошкент вақти билан соат 9:00да бошланади.
️Номзодлар сони ишлаб чиқариш соҳасида 22 248 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 858 нафар, хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 403 нафар, қурилиш соҳасида 2 898 нафарга етганидан сўнг рўйхатдан ўтиш тўхтатилади.






