АсосийJamiyat

Қатар авиакомпанияси Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналишида парвозларни йўлга қўймоқда

'Қатар авиакомпанияси Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналишида парвозларни йўлга қўймоқда'ning rasmi

"Qatar Airways" Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар қилди.

 Маълум қилинишича, биринчи парвоз 2024 йил 2 июнга белгиланган. Йўловчи рейслари ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.

“Биз учун бу даражадаги йирик авиакомпаниянинг Тошкент аэропортига парвоз қилиши жуда муҳим. Биз ҳар йили нафақат рейслар географиясини кенгайтириш, балки хорижий авиаташувчилар сонини кўпайтириш, бозорда соғлом рақобатни ривожлантириш ва шу билан бирга, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш устида иш олиб борамиз”, — дея таъкидлайди "Uzbekistan Airports".

"Qatar Airways" бош қароргоҳи Доҳада жойлашган Қатар миллий авиакомпанияси ҳисобланади. Авиакомпания дунё бўйлаб 170 дан ортиқ йўналишларга парвоз қилади. 

 

    Бошқа янгиликлар