АсосийJamiyat

Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес-марказида катта ёнғин чиқди

'Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес-марказида катта ёнғин чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги собиқ “Пойтахт” бизнес-марказида ёнғин бўлаётгани акс этган видеолар тарқалди. 

ФВВ матбуот хизмати содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 9 февраль куни соат 11:40 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб борди ва ёнғин ва соат 11:51 да ўчирилди.   

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар