1

Акбар Жўраевдан Осиё чемпионатида 3 та олтин

СПОРТ 09.02.2024, 17:02
Акбар Жўраевдан Осиё чемпионатида 3 та олтин

Айни кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳозиргина эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритди.  

Акбар Жўраев даст кўтаришда 180 кг, силтаб кўтаришда 220 кг, икки кураш натижасига кўра 400 кг натижани қайд этиб, 3 та олтин медалга сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида +87 кг вазн тоифасида баҳслар ҳам ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Турсуной Жабборова даст кўтаришда бронза медални қўлга киритди. Турсуной Жабборова даст кўтаришда 116 кг, силтаб кўтаришда 124 кг, икки кураш натижасига кўра 258 кг натижани қайд этди.

 

Ааёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Нигора Сувонова даст кўтаришда олтин, силтаб кўтариш ва иккикурашда кумуш медални қўлга киритди.

Нигора Сувонова даст кўтаришда 101 кг, силтаб кўтаришда 128 кг, икки кураш натижасига кўра 229 кг натижани қайд этди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1