АсосийJamiyat

53 ёшли эркак судда уни жиноятга ундаган жиноий гуруҳ ҳақида маълумот беришдан бош тортди

'53 ёшли эркак судда уни жиноятга ундаган жиноий гуруҳ ҳақида маълумот беришдан бош тортди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида товламачилик билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz мухбири хабар қилди.

Маълум қилинишича, 53 ёшли эркак тергов жараёнларини шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган бир гуруҳ номаълум шахслар билан ўзаро тил бириктириб, жиноий режа тузишади. 

Режага кўра, судланувчи С.Н.А. томонидан банкка омонат жамғарма сифатида қўйилган 503 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни ечиб олиш учун сохта паспорт тайёрлаши ва банкдан олиб чиқиши керак эди.

Судланувчи сохта паспорт тайёрлаб, 286 минг доллардан кўпооқ пулларни ечиб олиш мақсадида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган банкка киради. Аммо банк ходими паспортнинг сохталигини сезиб қолгач, жиноий режа амалга ошмай қолади. 

Судланувчидан С.Н.А.нинг ҳисобида катта миқдордаги пул борлигини қаердан билгани, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини нега судга очиқламагани ҳақида сўралганда, у: 

"С.Н.А.нинг ҳисобида қанча маблағ борлигини ва қанчасини ечиб олишим мумкинлигини менга улар айтишган. Мен уларни кўрмаганман. Улар мени қаердан топишганини ҳам билмайман. Биз фақат телефон орқали гаплашганмиз. Қилган ишимдан пушаймонман. Оилавий шароитим яхши бўлмаганлиги учун шу ишга қўл ургандим", дея жавоб берди. 

Суд тарафларни эшитиб қарор чиқарди.

Судланувчи ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди, 228-моддаси 2-қисми "б" билан жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар