АсосийJamiyat

Тошкентда Mercedes-Benz қарздорлик сабаб бир млрд сўмга баҳоланиб, аукционга чиқарилади

'Тошкентда Mercedes-Benz қарздорлик сабаб бир млрд сўмга баҳоланиб, аукционга чиқарилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Mercedes-Benz автомашинаси қарздорлик сабаб 1 миллиард сўмга баҳоланиб, аукционга чиқарилади. Бу ҳақда  МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Келтирилишича, Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар Иқтисодий ишлар бўйича суднинг ижро варақасига асосан, қарздор “В.М.” корхонасидан ундирувчи  “Агробанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали фойдасига 4 миллиард 54 миллион 605 минг сўм миқдорида кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни қарздор корхонага тегишли бўлган Mercedes-Benz GLE450 русумли автотраснпорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.  

Мазкур ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги машина хатланиб, 1 миллиард 24 миллион сўмга баҳоланган ва онлайн-аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Машина қарздорлик сабаб 1 миллиард сўмга баҳоланди

 

    Бошқа янгиликлар