АсосийJamiyat

Нодирбек Абдусатторов яна бир турнирнинг саралаш босқичи ғолиби бўлди

'Нодирбек Абдусатторов яна бир турнирнинг саралаш босқичи ғолиби бўлди'ning rasmi

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири ўз якунига етди.

Турнирда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов 8 та тур якунига кўра, 5,5 очко жамғарди ва мусобақанинг саралаш босқичи ғолибига айланди. 

У сўнгги турда Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.

Абдусатторов мусобақа давомида Алиризо Фиружа, Магнус Карлсен, Гукеш ва Динг Лиренни мағлуб этган бўлса, Винсенс Кеймер, Фабиано Каруана, Левон Аронян билан дуранг ўйнади. 

Энди у асосий баҳсларни 1-ўрин сифатида бошлайди. 

    Бошқа янгиликлар