АсосийJamiyat

Самарқандда тумангаз таъминоти раҳбари пора билан қўлга тушди

'Самарқандда тумангаз таъминоти раҳбари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Самарқандда 1973 й.т., “Оқдарё туман газ” газ таъминоти бўлими бошлиғи Н.М. маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадонига электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш ва уни тармоққа улаб бериш хизмати эвазига ундан 4 млн сўм маблағларни талаб қилиб, 2 млн сўм қисмини “пора” сифатида олган ҳамда қолган 1 млн. сўмни олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси Darakchi.uz’га маълум қилди.

Ҳозирда, Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар