ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ҳамкорлигида энергоресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Darakchi.uz’га бошқарма ахборот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тадбир давомида 1973 йилда туғилган Р.Х. раҳбарлигидаги Пахтачи тумани Қиргули маҳалласида жойлашган “Ҳ.Қ.С.” МЧЖга қарашли иссиқхона кўздан кечирилганда туманнинг “Қиргули”, “Ҳайитэлбеги” ва “Деҳқонобод” МФЙлари аҳолиси(жами 700 та хонадон)ни табиий газ билан таъминловчи диаметри 159 мм. бўлган ўрта босимли табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан 25 мм.ли полиэтилен қувур орқали ноқонуний равишда уланиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Ҳисоб-китоблар натижасига кўра давлат бюджетига 3 миллиард 300 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






