Янги лойиҳалар учун 10 йил муддатга 18 фоиздан кредит ажратилади

ЖАМИЯТ 12.02.2024, 13:23
Янги лойиҳалар учун 10 йил муддатга 18 фоиздан кредит ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилишида 25 турдаги талаб энг юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Бу бўйича 7 триллион сўмлик 342 та лойиҳа ишлаб чиқилган.

Келгуси икки йилда 5 та халқаро брендни жалб қилиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, Жаҳон банкидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан янги лойиҳалар учун 10 йил муддатга, айланма маблағ учун 2 йилга миллий валютада 18 фоиздан кредит ажратилади.

Машҳур брендлар буюртмаларини бизнинг корхоналарга жойлаштириш билан шуғулланадиган сорсинг компанияларни жалб қилиш харажатининг 50 фоизи қопланади. Бунда, ҳар бир брендга 500 миллион сўмгача субсидия берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1