"Ўзгидромет" тезкор ахборот билан чиқди

ЖАМИЯТ 12.02.2024, 14:00
"Ўзгидромет" тезкор ахборот билан чиқди

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" раҳбари хабар берди.

16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади, 17-18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади.

16-18 февралда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

18-19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимолда 17-19 февраль кунлари ҳарорат кечалари 13-16 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1