Қирғизистон президенти АҚШдан ички ишларга аралашмасликни талаб қилмоқда

ДУНЁ 12.02.2024, 17:50
Қирғизистон президенти АҚШдан ички ишларга аралашмасликни талаб қилмоқда

Қирғизистон президенти Садир Жапаров АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенга йўллаган жавоб хатида Вашингтонни республиканинг ички ишларига аралашмасликка чақирди, деб хабар қилди Жапаров матбуот хизмати.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Қирғизистон президентига мактуб йўллаб, республика парламентида кўриб чиқилаётган “Нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасидан хавотир билдирган эди.

Жапаров ўз жавобида қонун лойиҳасининг мақсади Қирғизистонда фаолият юритаётган нодавлат/нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш эканлигини тушунтирган.

Унга кўра, Қирғизистон ҳукумати нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини қўллаб-қувватлайди, бироқ мамлакат Конституцияси ва қонунлари, жумладан, Солиқ кодекси нормаларига риоя қилишни талаб қилади.

“Жамият ва давлат у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотини молиялаштириш қаердан, қайси хорижий манбалардан ва қандай мақсадларда амалга оширилаётганини билиши керак.Бизнинг уларга қўяётган талабларимиз аниқ ва жамиятда қўллаб-қувватланади, Конституциямизга ҳам, халқаро ҳамжамиятимизга тўлиқ мос келади. Бироқ “эркин оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари” вакиллари, давлат органлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган хорижий агентлар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун лойиҳалари душманлик билан қабул қилинди”, — деди Жапаров.

Шу билан бирга, у Блинкен ўз тушунтиришлари ва кафолатларига таянган ҳолда, айрим америкалик шерикларнинг Қирғизистондаги фаолиятини давом эттириши учун қўрқувларини йўққа чиқаришига умид билдирди.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни мамлакатимизга ташриф буюришга ва Қирғизистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари республика Конституцияси ва қонунлари билан ишончли ҳимояланаётганини ўз кўзингиз билан кўришга таклиф қилиш шарафига муяссар бўлдим”, — деди Жапаров.

Қирғизистон парламентининг бир гуруҳ депутатлари нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ва Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. Қонун лойиҳасига кўра, хориждан маблағ оладиган ва сиёсий фаолият билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари “хорижий вакил” мақомини олади ва махсус реестрга киритилади. Фуқароларнинг шахси ва ҳуқуқларини бузувчи ННТ ташкил этганлик учун жарима ва ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазолар жорий этилади.

Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиб бўлган, бу эса айрим халқаро ташкилотларнинг танқидига сабаб бўлган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1