Акушерлик хизматларидаги коррупцион ҳолатларни бартараф қилиш учун лойиҳалар ишлаб чиқилди (видео)

ЖАМИЯТ 12.02.2024, 18:53
Акушерлик хизматларидаги коррупцион ҳолатларни бартараф қилиш учун лойиҳалар ишлаб чиқилди (видео)

2023 йилда Коррупция бўйича Ўзбекистон 180 та давлат орасидан 126-ўринни эгаллаган. Йилдан йилга ўсиб бораётган бу рақамларни камайтириш учун акушерлик хизматида ҳам учрайдиган коррупция хавфлари  ўрганилди. 7 та ҳудуддаги 21 та туғуруқхоналарда ижтмоий сўровномалар ўтказилди. 400 яқин киши ушбу рақамлар сонини камайтириш учун ўз ҳиссасини қўшди.

"Юксалиш" ҳаракатининг коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда "Минтақавий мулоқот" халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда амалга ошираётган "Аксилкоррупция лабораторияси" лойиҳаси ва шу мавзу доирасида тақдимот ўтказилди.

Ўрганилишича, соғлиқни сақлаш соҳаси (шу жумладан, акушерлик хизматлари) тўртта манба: давлат бюджети, мажбурий тиббий суғурта, хусусий манбалардан олинадиган даромадлар ҳамда халқаро ташкилотлар, ҳукуматлар, хайрия жамғармаларининг молиявий кўмаги орқали молиялаштирилади.

Экспертларнинг таъкидлашича, маош камлиги коррупциянинг дастлабки омили ҳисобланади.  

Адолат қарор топишида ушбу киритилган талаб ва таклифлар амалда қанчалик бажарилишини назоратга олиш юзасидан ҳам фикрлар алмашилди.

Биз коррупциясиз жамият қурамиз. Ҳар бир жамият, ҳар бир давлат коррупцияга қарши курашиш йўлини ўзи танлайди. Киритилган талаб ва тавсиялар фақат қоғозларда қолиб кетмайди деб умид қиламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1