Тошкентнинг Миробод ва Олмазорнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 13 февраль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Миробод тумани: “Мовароуннаҳр” ва “Фурқат” МФЙларнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Олмазор тумани: “Абу бакр Шоший” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.