АсосийJamiyat

Фарзандлари учун алимент тўлашни истамаган она Туркияга қочиб кетди

'Фарзандлари учун алимент тўлашни истамаган она Туркияга қочиб кетди'ning rasmi

Уч нафар фарзанднинг қидирувдаги онаси Туркиядан қайтди. Бу ҳақида МИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Бу ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарори чиққан.

Унда қарздор она Г.Б.дан ундирувчи ота Ж.Б. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

МИБнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан қарздор Туркия давлатига қочиб кетганлиги сабабли, Қонуннинг 42/1-моддасига асосан МИБ portal дастури орқали қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, қидирувдаги қарздор Г.Б., Туркия давлатдан қайтганлиги аниқланиб, давлат ижрочисига топширилди.

Ҳозирда қарздор Г.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47/4-моддаси билан маъмурий иш кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар