АсосийJamiyat

Заҳириддин Муҳаммад Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солган

'Заҳириддин Муҳаммад Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солган'ning rasmi

Бугун буюк адиб, шоир, олим, йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуддига 541 йил тўлди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солган. У мазкур сулоланинг бунёдкорлик ва маърифатпарварлик ишларини олиб боргани тарихдан яхши маълум. 

Отаси, Амир Темурнинг панневараси Умаршайх Мирзо Фаргона вилояти ҳокими булган ва онаси Қутлуг Нигор хоним Тошкент хонлари авлодидан бўлган. 1494 йили Умаршайх Мирзо вафот этгач, 12 ёшли Заҳириддин тахтга ўтириб, Фаргона ҳокими бўлган. Аммо тахтга ўгиргандан кейинги 11 йил давомида Ўрта Осиёда рўй берган турли сиёсий ўзгаришлар уни қариндошлари ва 250 тача пиёда аскарлари билан аввал Бадахшон, сўнг Кобулга кетишга мажбур этган.

 Заҳириддин Бобур ёшлигиданоқ турли саёҳатларни яхши кўргани ҳақида маълумотлар бор. Бундай сафарларда чиниққан, ёш бўлишига қарамай, ўлкамизнинг географик қиёфасини тасаввур қила олган. Олим 15-16 яшарлигида Фарғона, Самарқанд ва Тошкент оралиғини бир неча марта кезиб чиққан. 19 ёшга тўлган йили Ҳисор тарафидан тоққа кўтарилиб, Фондарё ва Искандаркўл орқали Зарафшон водийсига ўтиб, Самарқандга келган. У бу ҳақда шундай ёзади: 

"Қамруд дарасига кириб, юқори томонга қараб кетдик. Тор ва учма йўлларда, баланд ва тик довонларда кўп от ва туя қолди. Уч-турт манзил қўниб, Сиратоғ довонига етдик. Довонмисан-довон. Ҳеч қачон бундай баланд ва учма йўллар билан юрмаган эдик. Кўп ташвиш ва машаққатлар билан хатарли тор ва учмалардан ўтиб, юз азобу заҳматлар билан ҳалокатли баландликлар, тор довонлардан ошиб, Фон туманига келдик. Фон тоғларининг орасида бир катта кўл бор, унинг муҳити - сатҳи тахминан бир шаърий келади, ажаб кўлдир, ғаройиботдан ҳоли эмас..."

Бобур Ҳиндистонда йирик давлат тузишга муваффақ бўлган ва пойтахт сифатида Жамна (Ямуна) дарёси бўйидаги Агра шаҳрини танлаган. У 1530 йил 26 декабрда вафот этган. Дастлаб Агра шаҳридаги муваққат мақбарага дафн этилган, кейинчалик хоки Афгонистон пойтахти Кобулга кўчирилган ва ҳозирда шоирнинг мақбараси Кобулдаги Боғи Бобурда жойлашган.иб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган "Бобурнома" асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. 

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мураккаб тақдири, унинг ноёб шахсияти, муаллифнинг бу зотга бўлган меҳр-муҳаббати асарнинг бош мавзусини ташкил этади. Асарда шахсий хотиралар эссе ва ҳикояга, сафар таассуротлари, ҳаётий ҳангомалар бадиий-фалсафий мулоҳазаларга, бугунги кун воқеалари тарихий лавҳаларга, тарихий шахслар бадиий образларга уйғун бўлиб, мазкур китобнинг ҳам тарихий, ҳам бадиий-фалсафий қимматини оширади.

 

    Бошқа янгиликлар