АсосийJamiyat

Фарғонада блогер ёш боланинг машина ҳайдаганини интернетда тарқатди

'Фарғонада блогер ёш боланинг машина ҳайдаганини интернетда тарқатди'ning rasmi

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган, Қува туманида Жамоат назорати канали фаолига босим бўлганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, кеча, 13 февраль куни Қува тумани Ифтихор МФЙда яшовчи фуқаро С.Й. ўзига тегишли "Gentra" русумли автомашинани вояга етмаган шахснинг бошқаришига йўл қўйиб берган.

Мазкур ҳолатни блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи И.Х тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.

Ушбу ҳуқубузарлик юзасидан ЙХҲБ ҳодимлари томонидан С.Й.га нисбатан МЖтКнинг135 моддаси 2-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

Натижада,  С.Й.нинг оила-аъзолари ва И.Х. ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

 


 

 

    Бошқа янгиликлар