АсосийJamiyat

Ота фарзанди учун алимент ўрнига машина берди

'Ота фарзанди учун алимент ўрнига машина берди'ning rasmi

Каттақўрғонлик фуқаро алиментчи оталарга ўрнак бўлди. У жигарбанди учун 334 млн.сўм пул ва автомашина совға қилди. Бу ҳақида МИБ матбуот хизмат хабар берди.

Фуқаролик ишлари Каттақўрғон туманлараро судининг 2023 йил 6 октябрдаги қарори асосан қарздор Ў.Қ.дан ундирувчи М.Ш.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.

 Суд қарорига Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор Ў.Қ.га қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаслик оқибатлари бўйича тушунтириш берилгандан сўнг алимент тўловларидан бўлган қарздорлигини ҳамда фарзандининг вояга етгунга қадар яъни 18 ёшгача бўлган даври учун тўловларни ундирувчи Ш.М.га тилхат асосида 334 миллион сўм пул ва "Нексия-2" русумли автомашинаси совға қилди.
 

    Бошқа янгиликлар