Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги маҳаллаларда ҳар куни соат 7:30 да маҳалла раиси ва ходимлар томонидан давлат мадҳияси айтилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Юқоридан келган бу топшириқ турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди.
Тарқалган аудиохабардан Қуронбоев ўз топшириғи андижонликлар томонидан мукаммал бажарилганидан мамнунлигини билиб олиш мумкин.
Аудиода берилган топшириққа кўра, энди маҳалла идорасида 7:00 да мадҳия куйланади ва шундан кейин, маҳалла раиси мактабдаги ўқувчилар давоматини текшириб, келмаган ўқувчиларни ўрганиш учун жойлардаги масъулларга тошириқ беради. Улар бориб, нима учун боласи мактабга келмаганини жойида муҳокама қилади.
Ҳаммага топшириқнинг ҳисоботи кечқурун соат 9 ларда ZOOM орқали аудио хабар эгасининг шахсан етказилиши айтилади. Шу таҳлит мактабдаги давомат масаласига алоҳида эътибор берилиши қайд этилган.






