Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор А.Қиличевдан М.Нортўхтаева фойдасига 2 нафар фарзанди учун алимент ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд.
Бюронинг Darakchi.uz'га маълум қилинишича, бўлим давлат ижрочисининг ёзма ва оғзаки огоҳлантиришларига қарамасдан, А.Қиличев ўз фарзандлари учун ойма-ой тўлаши лозим бўлган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келганлиги оқибатида қарздорлик 27 млн сўмга етган.
Сўнги 2 ой мобайнида давлат ижрочиси ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба боришига қарамасдан, қарздор ушбу манзилда бўлмаганлиги ва топиш имкони бўлмаганлиги сабабли, А.Қиличевга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу фуқаро Тошкент шаҳри, Бектемир тумани “Қўйлиқ” деҳқон бозори ҳудудидан топилди.






