Бугун, 16 февраль куни Тошкентдан Фарғонага бориш ва қайтиш бўйича қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
HY81 қатнови, Тошкент-Фарғона йўналишида:
Тошкентдан жўнаб кетиш соат 18:00да;
Фарғона шаҳрига етиб келиш соат 18:50да.
HY82 қатнови, Фарғона-Тошкент йўналишида:
Фарғона шаҳридан жўнаб кетиш соат 20:00да;
Тошкентга етиб келиш 20:50 да бўлади.
Авиачипталарни расмий www.uzairways.com сайти, илова орқали, шунингдек Uzbekistan Airways Sales ёки авиакомпания агентларидан 3% чегирма билан харид қилиш мумкин.






