Корея Республикасида ноқонуний (нолегал) бўлиб турган ўзбекистонликлар 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бунинг учун чиқиб кетишдан 3 иш куни олдин Иммиграция хизматига бориб, кетиш тўғрисида ихтиёрий ариза тўлдириш, паспорт ва авиачипта тақдим этиш зарур.
Иммиграция хизмати берадиган тасдиқнома билан ватанга муаммосиз қайтиб келиши мумкун.
Иммиграция хизмати маълум қилишича, ноқонуний бўлиб турган фуқаро ушбу имкониятдан фойдаланиб ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида Корея Республикасига қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.
️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги юртдошларимизни Корея Республикаси миграция қонунларини бузмасликка ва нолегал ҳолатга ўтмасликка чақиради.






