АсосийJamiyat

Таshkent Index “стоянкаси”даги 50 метрлик қаторнинг том қисми машиналар устига қулаб тушди

'Таshkent Index “стоянкаси”даги 50 метрлик қаторнинг том қисми машиналар устига қулаб тушди'ning rasmi

Таshkent Index бозорида автотураргоҳларнинг том қисми машиналар устига қулаб тушди. Бу ҳақда бозор маъмурияти хабар берди.

Қайд этилишича, 16 февраль куни об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви ва кучли қор ёғиши оқибатида Таshkent Index кўп тармоқли савдо-сотиқ бозори ҳудудидаги савдо майдонларининг бир қисмида, битта пудратчи томонидан қурилган енгил конструкция (соябон)нинг 50 метрлик қатори қор оғирлигидан қулаб тушган.

Ушбу соябон остида 35 автотранспорт воситаси турган бўлиб, улардан 6 тасининг капот, том, ёки бампер қисмларига шикаст етган.

“Айни вақтда автотранспорт воситаларининг эгалари билан келишилган ҳолда, етказилган моддий зарарни қисқа фурсатларда қоплаб бериш чораси кўрилмоқда”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар