Ижтимоий тармоқларда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги йўловчини уриб юборгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Вазирлик ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 16 февраль куни Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлган.
Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишган. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланди.
“Заруратга кўра, албатта, бу борада яна қўшимча ахборот берилади. Шу ўринда, юртдошларимиздан йўлда ҳаракатланиш маданиятига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.






