АсосийJamiyat

Уч вилоятнинг айрим ҳудудлари электрсиз қолди

'Уч вилоятнинг айрим ҳудудлари электрсиз қолди'ning rasmi

Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларида кучли шамол натижасида айрим электр тармоқларида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Бунинг натижасида:
 

  • Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Пасдарғом, Булунғур, Жомбой, Тойлоқ ва Паяриқ туманлари истеъмолчилари қисман (35 000 та),
  • Бухоро вилоятининг Ромитан, Бухоро, Олот, Когон ҳамда Жондор туманлари истеъмолчилари қисман (15 000 та);
  • Жиззах вилоятининг Бахмал тумани истеъмолчилари қисман (700 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда вилоят электр тармоқлари корхоналарининг махсус бригадалари томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

    Бошқа янгиликлар