Жорий йилнинг 17 февраль куни Рақамли технологиялар вазирлигида “IТ таълим соҳасида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш” мавзусида форум ўтказилди.
IТ таълим республика Форуми 2024 йил ва келгусида юқори малакали IТ мутахасссисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, ёшлар ва хусусий секторни қўллаб-қувватлашга бағишланди.
Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, IТ таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, белгилаб берилган вазифалар ва қарорлар ижросини таъминлаш борасида керакли маълумотлар бериб ўтди.
Маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон – 2030”стратегиясининг 33-мақсадида 2030 йилгача:
– IТ хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш;
– БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида мамлакатимизни етакчи 30 та давлатлар қаторига киритиш;
– IТ соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш каби вазифалар белгиланган.
Ушбу белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ, Ўзбекистонда ёшларнинг рақамли технологияларга оид билимларини ошириш, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси, шунингдек, IТ соҳасида ёшларнинг қобилиятини ривожлантириш, ахборот технологияларини улар орасида оммалаштириш ҳамда тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Хабарингиз бор, “Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 1 февралдаги қарорига асосан “IТ-Талентс” дастури имзоланган эди.
Форумда юқоридаги қарорнинг ижро меxанизми ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Маълумот учун, “IТ талентс” дастури — ITPark резиденти бўлган IТ-хизматларни экспорт қилувчи компанияларга юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб берувчи нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган лойиҳа ҳисобланади.
Юқоридаги қарорга асосан, 2024 йил 1 мартдан бошлаб:
– нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IТ-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача (25,5 млн. сўмгача), ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача (35,7 млн.сўмгача) бир марталик рағбатлантириш тизимини йўлга қўйилади;
– инглиз тилини билиш бўйича Б2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IТ-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
Ушбу ташаббусни амалга ошириш натижасида мамлакатимиз қуйидаги мақсадларга эриша олади:
1. Бозорда юқори малакали IТ мутахассислари сонини кўпайтириш.
2. Юқори сифатли IТ-мутахассисларини тайёрлайдиган IТ-таълим компанияларини қўллаб-қувватлаш.
3. Бозорда экспорт қилувчи IТ-компаниялар учун анча юқори сифатли мутахассисларни етказиб бериш.
4. IТ меҳнат бозори ва IТ таълим муассасалари ўртасида яхшироқ интеграцияга эга бўлиш.
5. Ўзбекистон IТ-бозорида халқаро Эдтеч компанияларининг мавжудлигини кўпайтириш, бу эса мамлакатда иқтидорли ёшларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича минтақада рақобатнинг кучайишига олиб келади.
Форум давомида бугунги кунда ўқув марказлар учун яратилаётган имкониятлар, IТ-экспорт компанияларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжи ҳамда IТ-курсларга бўлган талаблар, шунингдек, бизнесини ривожлантиришга доир фойдали маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбир давомида IТ-хизматлар экспорти билан шуғулланувчи йирик компанияларнинг соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёжи ва талаблари ҳамда IТ-соҳасидаги ўқув марказларида сифатли кадрлар тайёрлаш тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.
Шу билан бирга, IТ-хизматларни экспорт қилувчи компаниялар (ЭПАМ, Эхадел,Эаст-Гамес) ва IТ соҳасида кадрлар тайёрлайдиган ташкилотлар (МААБ инноватион, Нажот Таълим, ПДП)вакиллари билан ҳозирги кунда IТ кадрлар бозоридаги ҳолат ва мавжуд муаммолар тўғрисида панел сессияси бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Рақамли таълимни ривожлантириш, аҳоли ва ёшларнинг рақамли кўникмаларини шакллантириш, замонавий касбларга ўқитиш ва таълимни рақамлаштириш бўйича бир қатор ишлар ва лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан:
– 2023 йилдан “o’zbek coders”платформаси орқали “Cоурсера” онлайн курсларидаёшлар учун таълим олиш имкониятияратилди;
– “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидоирасида АКТ соҳаси бўйича “Cоурсера”платформасининг профессионал курсларида 1,1 минг нафарга яқин, шунингдек, бепул курсларида 215 минг нафардан ортиқ ёшлар таълим олиб, халқаро IТ сертификатларни қўлга киритишди;
– IТ соҳадаги ўқув курсларда таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 15 минг нафардан ортиқ ёшлар компьютер харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилди.
– IТ-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш хизмати орқали халқаро IТ сертификатига конпенсация олиш учун қатнашган жами ёшлар сони 3 700 нафардан ортиқ бўлиб, шундан, 1,5 мингга яқин ёшларга жами 2 млрд сўмга яқин харажатлари қоплаб берилган. Жумладан, 2023 йил ҳозирги кунга қадар 922 нафар ёшларга жами 1,6 млрд сўм миқдорида харажатлар қоплаб берилди.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” танлови ўтказилиб, ғолиблар 1миллион АҚШ доллари миқдорида тақдирланди.






