Аввалроқ, ЎФА бухгалтери 350 минг АҚШ долларни (тахминан 4 миллиард сўм) ўзлаштириб Туркияга учиб кетган. Ҳозирда унга қарши иш ҳам очилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолат юзасидан ЎФА расмий муносабат билдирди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси жорий йилнинг 19 февраль куни оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотлар бўйича қуйидагиларни билдирди:
“ЎФА томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ОАВ вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулосалар чиқарилгач, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.






