АсосийJamiyat

Ўзбекистон-Германия замонавий логистика маркази ташкил этилади

'Ўзбекистон-Германия замонавий логистика маркази ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил сентябр ойида Германияга ташрифи давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Германиянинг “Rhenus SE&Co. KG” компаниялари ўртасида Андижон вилоятида ҳамкорликда замонавий мултимодал логистика марказини қуриш бўйича келишувга эришилган эди.

Ушбу келишувга кўра Андижон логистика маркази негизида “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ ва “Rhenus SE&Co. KG” компаниялари ўртасида “UzContargo Andijan” қўшма корхонасини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Замонавий логистика маркази очиқ ва ёпиқ божхона омборлари, контейнерларни ортиш-тушириш майдони, оғир юкларни қайта ишлаш ва мултимодал ташувларни амалга ошириш имкониятларини яратади.

2024-2026 йилларда лойиҳага 20 млн. Евро инвестиция киритиш орқали келгусида логистика марказида йилига 250-300 минг тонна юкни қайта ишлаш имкони яратилади. 

“UzContargo Andijan” қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими март ойининг охирларига режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар