1

Фарғонада 5 нафар 20 ёшли йигитларни машина уриб кетди

ЖАМИЯТ 21.02.2024, 12:22
Фарғонада 5 нафар 20 ёшли йигитларни машина уриб кетди

Кеча, 20 февраль куни соат 23:30ларда Данғара туманида 26 ёшли ҳайдовчи "Cobalt" русумли автомобилини бошқариб кетаётиб йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар 20 ёшдаги пиёдани уриб кетган. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ оқибатида 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафари эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1