Унда "Менинг юртим", "Миллий", "Renessans", "Севимли", "Зўр ТВ" ҳамда ЎзММА раҳбар ва ходимлари, режиссёрлар иштирок этди.

Давра суҳбати давомида 2023 йил декабрь ойида Президент раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан миллий сериалларимизни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланган эди.

Шу мақсадда Кинематография агентлиги нодавлат телеканаллар ўртасида “Ҳар бир сериал бир миссия” номли сериал лойиҳалари учун танлов эълон қилди. Учрашувда ғолиб деб топилган сериал лойиҳалари Агентликнинг 2024 йил тематик режасига киритилиши ва улар асосида телеканаллар билан ҳамкорлик асосида тенг шерикликда сериаллар ишлаб чиқарилиши келишиб олинди.

Шунингдек, йил давомида 200 дан ортиқ киномаҳсулотларни телеканалларга тақдим этилиши белгилаб олинди





