АсосийJamiyat

Туркия авиакомпанияси Ўзбекистонга қатновларни амалга оширишга рухсат олди

'Туркия авиакомпанияси Ўзбекистонга қатновларни амалга оширишга рухсат олди'ning rasmi

Туркиянинг “AJet” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақида Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар берди.

Рухсат Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим асосида берилган. Унга кўра 2024 йил 21 февралда “Ўзавиация” агентлиги томонидан “AJet” авиакомпаниясига Aнқара-Тошкент-Aнқара йўналиши бўйича Ўзбекистонга мунтазам парвозлар йўлга қўйилади.

 Парвозлар B737-800 самолётларида амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар