АсосийJamiyat

Яширин "мой жувоз" фош этилди

'Яширин "мой жувоз" фош этилди'ning rasmi

Ноқонуний ёғ ишлаб чиқарган фуқаро 89 млн. сўм жарима тўлашига тўғри келди. Бу ҳақида Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг ҳукми чиққан. 

Унга кўра, фуқаро Б.Жамилов ўз яшаш уйининг ёрдамчи хўжалик биносида яширин равишда қўлбола усулда тайёрланган зиғир дони ва чигит хом-ашёсини қайта ишлайдиган цех ташкил қилиб, чигит хом-ашёсидан ёғ ҳамда кунжара маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланиб келган.

Шу сабабли, фуқаро Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (Чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) 2-қисми билан айбли деб топилган ҳамда унга нисбатан 89 млн. 430 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Китоб тумани бўлими иш юритувига жорий йилнинг 8 февраль куни куни келиб тушган. Қарздор Б.Жамилов бу ҳақида огоҳлантирилган ҳамда қарздорликни ихтиёрий бартараф этишлиги учун 15 кунлик муддат белгиланган.  

Б.Жамилов ўз мажбуриятини тўғри англаган ҳолда, барча қарздорликни ихтиёрий муддат ичида бартараф этган.

    Бошқа янгиликлар