“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.






