“Ўзгидромет” дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Маълум қилинишича, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-5 даражага паст бўлган нисбатан совуқ об-ҳаво сақланиб туради, кечалари 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 2 даража илиққача, кундуз куни 23 февралда 2-7 даража илиқ, 24-25 февралда 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Шимолда кечалари 7-12 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.
Бугун 23 февралда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
24-25 февраль кунлари республиканинг кўпчилик ҳудудларида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 февралда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Пойтахтда: бугун кундузи вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.
Шанба куни вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсди.