1

11 минг фуқаронинг асоссиз ундирилган маблағлари қайтарилди

ЖАМИЯТ 23.02.2024, 17:44
11 минг фуқаронинг асоссиз ундирилган маблағлари қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан 2023 йил давомида иқтисодий тармоқ соҳаларида ўрганишлар ўтказилган, ушбу таҳлилий ўрганишлар давомида 340 дан зиёд қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақида  Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Darakchi.uz`га хабар берди

 Қонун бузилиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида қаралганда энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари Наманган вилояти (98 та), Қорақалпоғистон Республикаси (64 та) ва Хоразм вилоятида (52 та) аниқланган.

 Ушбу ҳолатлар юзасидан 14 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.

 Жумладан, Жиззах вилоятида 7 мингдан ортиқ, Фарғона вилоятида эса 4 мингдан ортиқ ҳолатларда асоссиз ундирилган ортиқча маблағлар истеъмолчиларга қайтарилган.

 Юқоридаги ҳолатлар бўйича жами  55 млрд сўмдан ортиқ  асоссиз ундирилган даромад аниқланган.  

 Мисол учун, Сурхондарё 11,8 млрд сўм, Навоий 10,3 млрд сўм ва Самарқанд 8,3 млрд сўм ассосиз ҳисобланган пул маблағлари аниқланган.  

 Шундан, 25 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари фуқаролар фойдасига қайтарилиши таъминланди.

 Қолган аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича маблағларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1