1

Айни пайтда “Маданий мерос – Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўприк” медиа-тадбири бўлиб ўтмоқда

ЖАМИЯТ 23.02.2024, 18:01
Айни пайтда “Маданий мерос – Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўприк” медиа-тадбири бўлиб ўтмоқда

 Тадбир аввалида янги “Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) ҳамда Италия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган.

“Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” китоб-альбоми Бутунжаҳон жамиятининг Италия Республикаси илмий муассасалари билан бир неча йиллик тадқиқотлари ва ҳамкорлиги самарасидир. Тадбирнинг таклиф этилган меҳмони италиялик санъатшунос, жилд мутасаддиси ва мустақил тадқиқотчи Франcесcа Фиорентино бўлди.

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Италия Республикасига, Ўзбекистон маданий мероси обидалари ва тарихий объектларига бир неча бор илмий-тадқиқот сафарларни уюштирди. Сафар чоғида Италия музейларида сақланаётган мамлакатимиз маданий меросига оид осори атиқалар ва тарихий ашёлар ўрганилди. Китоб нашр этилиши билан бирга “Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида” ҳужжатли фильми ҳам тайёрланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1