Бугун баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.
24.02.2024 08:15