Ижтимоий тармоқларда Транспорт прокуратураси томонидан туризм соҳаси тадбиркорлик субъектларига жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилаётганлиги ва Туризм қўмитасига мазкур туроператор ва турагентларнинг лицензияларини тўхтатиб турилиши юзасидан хат юборилганлиги бўйича хабарлар тарқалди.
Туризм қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан туристик корхоналар таҳлил қилинди.
Мазкур хат хусусий авиакомпания парвозларининг кечикиши натижасида "Умра" тадбирлари вақтида моддий ва маънавий жабр кўрган фуқаролардан олинган маълумотлар асосида юборилганлиги маълум бўлди.
Мазкур мурожаат хатида келтирилган дастлабки туристик корхоналар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан Транспорт прокуратурасига мутахассис ажратилди.
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилиб, ҳукумат томонидан катта имкониятлар бериб келинмоқда. Шу боис, амалдаги қонунчиликка асосан фаолият олиб бораётган туристик корхоналарга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, Транспорт прокуратураси билан биргаликда жиноят ишига алоқадор бўлган туристик корхоналарнинг идентификация рақамига (STIR) аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан алоқадор бўлган туристик корхоналарнинг идентификация рақамларини (STIR) аниқлаш ишлари якунланганидан сўнг жиноят иши очилган корхоналарнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилиши маълум қилинди






