1

Республика бўйича ёғингарчилик давом этади

ЖАМИЯТ 25.02.2024, 08:15
Республика бўйича ёғингарчилик давом этади

Бугун, 25 февраль куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб,  туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1