АсосийJamiyat

Тошкентга 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди

'Тошкентга  3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди'ning rasmi

Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди. Бу ҳақда "Тошкент Метрополитен" ДУК хабар берди. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, "Юнусобод" ва "Ер усти ҳалқа йўли йўналишлари"да ҳаракатга чиқарилади.

Шунингдек, таъкидлаш лозимки, 2024 йил май ойига сўнгига қадар босқичма босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиниши режаланган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.

    Бошқа янгиликлар