1

Саида Мирзиёева Доҳада ўтаётган дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)

ЖАМИЯТ 25.02.2024, 14:51
Саида Мирзиёева Доҳада ўтаётган дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)

Қатарнинг Доҳа шаҳридаги дизайн биенналесида "Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана" кўргазмаси очилди. Унда 49 та қўл меҳнати намунаси, жумладан ёғоч, икат шойиси ва бахмал матосидан тайёрланган буюмлар ўрин олган.

24 феврал куни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Қатарнинг Доҳа шаҳридаги дизайн биенналесида "Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана" кўргазма лойиҳасини тақдим этди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

"Биз шу кунларда Қатарнинг пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган Дизайн биенналесида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда  “Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads”  кўргазма лойиҳасини тақдим этмоқдамиз.  

Ушбу тадбирда ҳам маҳаллий, ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда дизайн соҳасига оид илғор тажрибалар алмашинуви бўлиб ўтади. Ундаги иштирокимиздан мамнунман.

 “Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads”  кўргазмасида Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари билан замонавий ижод уйғунлигини намойиш этмоқдамиз. Кўп асрлик тарихга эга ҳунармандчилигимизнинг бебаҳо мероси бизни анъана ва маданиятимизни асраб-авайлашга ундайди.    

Қатар Музейлар идораси вакилларига глобал маданий алмашинувни ривожлантириш ва бадиий инновациялар яратиш йўлидаги ҳаракатлари, шунингдек, Биенналега таклиф учун миннатдорчилик билдираман",– дейди Президент ёрдамчиси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1