1

Қашқадарёдаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўзаро муштлашди

ЖАМИЯТ 25.02.2024, 20:41
Қашқадарёдаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўзаро муштлашди

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳридаги мактабларнинг бирида директор ўринбосарининг кўзига юқори синф ўқувчиси мушт туширгани, бироқ чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Хабарда айтилишича, 2024 йил 19 феврали куни Шаҳрисабз шаҳар “Камолот” МФЙда яшовчи Ш.К. вилоят ИИБга мурожаат қилган. Унинг мурожаати юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда қуйидагилар аниқланган:

2024 йил 19 феврал куни соат 10:45 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли мактабда, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.К. дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнаётганда уларни синфхонага киргизмоқчи бўлган.

Шу пайтда 10 ф-синф ўқувчиси Ж.Б. Ш.К.га қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Ш.К. ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва Ж.Б.ни урган, шунда ўқувчи ҳам директор ўринбосарининг юз қисмига мушт туширган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ўқувчи ва ўқитувчи шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1