АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Пойтахтда эрталаб қор ёғади, туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар