Бугун, 26 февраль куни тахминан соат 08:15 ларда Учтепа тумани КХАЙ кўчаси 16-уй қаршисида, ҳаракатланиб кетаётган 2004 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги “Орландо” русумли автомашинанинг мотор қисмида, электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.
Маълум қилинишича, ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишларини ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.






