1

Тошкент вилоятида ҳам йўловчи автобус ёниб кетди

ЖАМИЯТ 26.02.2024, 15:48
Тошкент вилоятида ҳам йўловчи автобус ёниб кетди

26 февраль куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P16 автомобиль йилида, "Тошкент-Жумабозор" йўналиши бўйича қатновчи, "Тошшаҳартранс"га тегишли, ҳайдовчи 1967 йилда туғилган A.A. бошқарувида бўлган йўловчи ташувчи автобус нозозлик туфайли тўхтаган ва 20 нафарга яқин йўловчилар автобусдан туширилган.

Шундан сўнг, автобус матор қисмида қиска туташув бўлиб, ёнғин чиққан ва ёнғин ҳудудий ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ёки жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган автобус ёниб кетган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1