Тошкентда АИ 80 автобензини 7000 минг сўмдан сотилишни бошлади. Нарх ошганига қарамай ушбу турдаги автобензин кўплаб АЁҚШларда мавжуд эмас.
Хусусий АЁҚШларда ушбу русумдаги автобензининг нархи 8500 сўмни ташкил этади.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот котиби нарх ошиганлигини тасдиқлаган.
“Ҳа, нарх 200 сўмга қимматлаганини тасдиқлаймиз. Бу импорт бензини нархи ошгани билан боғлиқ. Бензиннинг 60 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилса, 40 фоизи импорт қилинади. Нархлар ошгани учун бизда ҳам нарх бироз қимматлади”, – дейилади компания матбуот хизмати изоҳида.