28 февраль куни соат 20:00 дан 1 мартга қадар Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасидан Султония кўчасигача бўлган қисмида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақида Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳудудда таъмирлаш ва йўлларни кенгайтириш ишлари олиб борилади. Пойтахт маъмурияти юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.