АсосийJamiyat

Ўзбекистон тарихида илк бор, мактабларда PISA халқаро баҳолаш тадқиқотларида иштирок этди

'Ўзбекистон тарихида илк бор, мактабларда PISA халқаро баҳолаш тадқиқотларида иштирок этди'ning rasmi

Сўнгги пайтда юртимизда тезкор ривожланишнинг муҳим йўналишларига ҳамда чет эл стандартларига мос келадиган таълим тизимини йўлга қўйиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Авваламбор, таълим сифатига талаб ортиши натижасида соҳада олий маълумотлиларнинг сони 1,5 баробарга ўсди.
Ўзбекистон тарихида илк бор, мактабларда PISA халқаро баҳолаш тадқиқотларида иштирок этди. 
PISA-2022 (халқаро баҳолаш тестлари) дастури бўйича 191 та мактабда 15 ёшли ўқувчилар орасидан 6 969 нафарида тест синовлари ҳамда сўровномалар ўтказилди. 
2023 йилнинг декабрь ойида PISA халқаро баҳолаш тадқиқотлари натижалари эълон қилиниб, Ўзбекистоннинг математик саводхонлик йўналишида ўртача кўрсаткичи 364 балл (72 ўрин), ўқиш саводхонлиги йўналишида 336 балл (80-ўрин), табиий-илмий саводхонлик йўналиши бўйича эса 355 баллни (80-ўрин) ташкил этди.
Нуфузли халқаро олимпиадаларда 6 та медал (4 та кумуш, 2 та бронза); Минтақавий олимпиадаларда 39 та медал (3 та олтин, 13 та кумуш, 23 та бронза) қўлга киритилди. Ушбу ўқувчилар ва уларнинг устозларига жами 1,3 млрд. сўм пул мукофотлари берилди.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси томонидан энг нуфузли Халқаро кимё ва Халқаро информатика олимпиадаларига 2026 йилда мезбонлик қилиш қўлга киритилди.
“TIMSS 2023” халқаро баҳолаш дастури доирасида математика ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳолашга қаратилган халқаро тадқиқотда 166 та мактабларнинг 8 800 нафар тўртинчи ва саккизинчи синф ўқувчилари, 4 400 нафар ота-оналар, 1 035 нафар ўқитувчилар ва мактаб директорлари иштироки таъминланди.
“TALIS 2024” таълим бериш ва ўқитиш сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар доирасида 30 та мактабларда 600 нафарга яқин ўқитувчилар ўртасида халқаро сўровноманинг тажриба-синовлари ўтказилди.
Буюк Британиядаги “Cambridge Assessment” ташкилоти билан ҳамкорликда 28 нафар мактаб ўқитувчилари ҳамда лидерлари учун ташкил этилган PDQдастури бўйича курс ўтказилиб, бир неча педагог “Cambridge Assessment” ташкилотининг (PDQ) халқаро сертификатига эга бўлишди.
“Зўр! (Класс!)” гуманитар лойиҳаси доирасида 153 нафар ўқитувчи (104 нафар рус тили ўқитувчиси, 35 нафар аниқ ва табиий фан ўқитувчиси, 14 нафар методист) жалб қилинди.
Шунингдек, 21 нафар россиялик мутахассис 14 та малака ошириш ҳудудий марказига жалб этилиб, 300 нафардан ортиқ умумтаълим мактабларининг рус тили фани ўқитувчилари учун тренинглар ташкил этилди.
Ҳаёт давомида ўқиш тамойили асосида 309 минг нафар мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг малакаси оширилди.
Корея Республикаси элчихонаси билан ҳамкорликда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги 57 нафар корейс тили фани ўқитувчилари қайта тайёрлов курсларида ўқитилди.
Миллий ўқув дастури Тошкент, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида уч босқичда тажриба-синовдан ўтказилиб барча умумий ўрта таълим мактабларига жорий қилинди.
2021/2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларини тамомлаган 385 437 нафар битирувчиларнинг 85 869 нафари (22,3%) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. 
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари учун янги методик хизмат кўрсатиш тизими яратилди ва “Методик кун” ва “Фан ойликлари” бекор қилинди.
473 854 нафар ўқитувчининг 7 та компетенция бўйича малакаси оширилиб касбий салоҳияти 53,4% дан 85%га кўтарилди, 8 та компетентлик асосида 7 228 нафар мактаб директори малакаси оширилиб, уларнинг билим кўникмалари 44,3% дан 88,4% га ошди.
Илк бор 755 нафар мактаб ўқитувчилари нодавлат таълим ташкилотларида малака оширдилар.
Узлуксиз касбий ривожлантириш – малака ошириш курслари учун 33 та фан йўналишларининг контенти, жумладан, 1 120 та маъруза, 1 120 та тақдимот, 1 120 та видеодарс, 7 840 та қўшимча адабиётлар, 7 308 та тест топшириқлар яратилди ва электрон платформага жойлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар