АсосийJamiyat

Бугун 6 та вилоятда ёғингарчилик бўлади

'Бугун 6 та вилоятда ёғингарчилик бўлади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар