АсосийJamiyat

Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича яна дунёда биринчи ўринни эгаллади

'Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича яна дунёда биринчи ўринни эгаллади'ning rasmi

Соат 11:50 ҳолатига кўра, ҳаводаги майда чанг зарралари PM 2.5 концентрацияси 165,5 мкг/м3 ни ташкил этади, бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ҳаво сифатининг ўртача даражасидан 33,1 баравар юқори. Бу ҳақда IQAir портали хабар бермоқда

Бундай ҳаво сифати жуда зарарли деб баҳоланади. Аҳолига кўчага чиқаётганда тиббий ниқоб тақиш тавсия этилади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, соат 09:00-10:00 да Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси кўчада 86 мкг/м3 ни ташкил қилган. Юнусобод тумани Бодомзор йўли, Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида 68 мкг/м3.

    Бошқа янгиликлар